Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:49

Мисрда уч нафар собиқ вазир пора олганликда айбланди


Мисрдаги норозилик намойиши, 2011 йил 10 феврал, Қоҳира
Мисрдаги норозилик намойиши, 2011 йил 10 феврал, Қоҳира
Мисрда прокурорлар уч собиқ вазирга шахсий бойлик орттириш мақсадида хизмат салоҳиятларини суиистеъмол қилганлик ва давлат маблағини ўзлаштирганлик айбини эълон қилди.

Давлат телевидениеси собиқ Туризм вазири Зуҳайр Гарана, собиқ Савдо ва саноат вазири Рашид Муҳаммад Рашид ҳамда собиқ Туризм вазири Аҳмад Ал-Мағрабини жавобгарликка тортиш бўйича жараён бошланганини хабар қилди.

29 январ куни президент Ҳусни Муборак ҳукуматни тарқатиб юборгандан кейин улар лавозимидан мосуво бўлган эди.

Собиқ уч вазирга айблов эълон қилиниши Мисрда 17 кундан бери давом этаётган норозилик намойиши қатнашчилари талабларга ён босиш дея баҳоланмоқда.
XS
SM
MD
LG