Линклар

Россияда хавфсизлик ходимлари жавобгарликка тортилди


Россия Хавфсизлик кучлари сафида коррупцияга қарши кураш бўлими бошлиғи полковник Константин Беляев 2010 йилда 950 нафар хавфсизлик ходими коррупцияда айбланиб жавобгарликка тортилганини айтди.

Беляев ўтган йил хавфсизлик кучлари сафларида жиноятчилик камайган бўлишига қарамай, коррупция даражаси ўзгармаганини сўзига қўшимча қилди.

Дунё давлатларида коррупция даражасини таҳлил қиладиган Transparency International ташкилоти ўз ҳисоботларида Россияни дунёдаги коррупция кенг тарқалган давлатлар қаторига қўшиб келади.
XS
SM
MD
LG