Линклар

logo-print
Украина президенти Виктор Янукович маблағ тежаш мақсадида ҳукумат амалдорларига ажратилган "Мерседес" автомобилларини "Шкода"га алмаштирмоқда.

Президент маъмурияти бошлиғи Сергей Лёвочкин бу чора ортидан давлат йилига 250 минг доллар тежашини айтди.

У қанча "Мерседес" "Шкода" автомобилига алмаштирилишини айтмади.

Украина ҳукумати амалдорларга берилган "Мерседес" автомобилларидан хориждан келган меҳмонларни олиб юришда фойдаланишни режаламоқда.

Бироқ президент Янукович ўз "Мерседеси"дан воз кечмаган.

Айни пайтда у Киев ташқарисидаги резиденциясидан идорасига вертолётда учиб келишни режаламоқда. Украиналиклар эса буни танқид қилмоқда.

Янукович ишга келаётган пайтда президент машинасига йўл бериш учун пойтахт кўчалари бошқа автомобиллар учун ёпиб қўйилганидан кейин тирбанд ҳолат юзага келишининг олдини олиш мақсадида ишга вертолётда келишни режалаётганини айтган.
XS
SM
MD
LG