Линклар

logo-print
Миср президенти Ҳусни Муборак намойишчилар талаб қилганидек, истеъфога чиқишини эмас, балки баъзи салоҳиятларини вице президент Умар Сулаймонга топширишни ваъда қилганига халқаро ҳамжамият муносабат билдирилмоқда.

Нобел тинчлик мукофоти соҳиби Муҳаммад ал Барадей “Миср портлаши”ни ва “армия мамлакатни қутқариши кераклиги”ни айтди.

Британия Ташқи ишлар вазири Вилям Хейг Мисрда ҳокимият тартиб билан топширилиши кераклигини, шунингдек, Муборак ва Сулаймон айтган гапларни Британия диққат билан ўрганиб чиқаётганини айтди.

Франция президенти Николя Саркози Миср диктатуранинг бошқа кўриниши эмас, балки демократия сари ҳаракатланишига умид қилганини айтди.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Катерин Эштон хоним Мисрда ҳукумат ўзгарадиган вақт етиб келганини айтди.
XS
SM
MD
LG