Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:04

Миср мухолифати 20 миллион одамни кўчага олиб чиқмоқчи


Миср мухолифати бугун Қоҳирада кенг кўламли намойишларни ўтказишга шайланмоқда.

Президент Ҳусни Муборакнинг10 феврал тунда истеъфога чиқмаслигини эълон қилгани намойишчилар ғазабини қўзғотди.

Бугун жума номозидан сўнг мухолифат 20 миллион одамни кўчага олиб чиқишга ҳозирланмоқда.

Ҳусни Муборакнинг Миср халқига мурожаатидан икки соат ўтмай, вице-президент Умар Сулаймон ҳам давлат телевидениеси орқали халққа мурожаат қилди ва юзага келган сиёсий бўҳрон музокаралар орқали ҳал этилишини айтиб¸ намойишчилар талаблари бажарилишини ваъда қилди.

Давлат телевидениеси орқали қарийб 10 дақиқалик нутқи давомида Миср вице-президенти Умар Сулаймон 17 кундан бери намойиш ўтказаётган фуқароларни уйларига тарқалиш ва ишга қайтишга чақирди.
XS
SM
MD
LG