Линклар

logo-print
Бугун Эронда Ислом инқилобининг 32 йиллиги муносабати билан мамлакат бўйлаб ҳукумат уюштирган намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Теҳрондаги тадбирларда президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг маъруза қилиши кутилмоқда.

Ҳукумат бу йилги намойишлардан яна бир мақсад норозилик билдириб кўчага чиққан мисрликларга хайрихоҳлик билдириш эканини айтган.

Айни пайтда Теҳрон расмийлари мамлакат мухолифатига Миср ва Тунис халқларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 14 феврал куни намойиш ўтказишига рухсат бермади.

Эрон мухолифати раҳбарларидан бири бўлган Меҳди Каррубий уй қамоғида ушлаб турилибди.
XS
SM
MD
LG