Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:25

Ҳарбийлар Муборак режасини маъқуллади


Миср ҳарбийлари президент Ҳусни Муборакнинг ўз салоҳиятларини вице- президент Умар Сулаймонга топшириш режасини маъқуллади.

Муборак намойишчилар талаб қилганидек, истеъфога чиқишини эмас, балки баъзи салоҳиятларини Умар Сулаймонга топширишни ваъда қилди.

Миср Мудофаа вазири раҳбарлик қилувчи Олий ҳарбий кенгаш ўз баёнотида мамлакат армияси сентябр ойига белгиланган президентлик сайловларининг эркин ва адолатли ўтказилишига кафил бўлишини билдирди.

Шунингдек, ҳарбийлар Қоҳира марказига йиғилган намойишчиларни ўз уйларига қайтишга чақирди.

Миср Олий ҳарбий кенгаши мамлакатда вазият изига тушиши билан фавқулодда холат бекор қилинишини ҳам ваъда қилди.

Айни пайтда Миср мухолифати бугун Қоҳирада кенг кўламли намойишларни ўтказишга шайланмоқда.

Президент Ҳусни Муборакнинг истеъфога чиқиш ўрнига¸ ўз ваколатини ўзи тайинлаган вице-президентга беришини эълон қилиши намойишчилар ғазабини қўзғотди.

Бугун жума намозидан сўнг мухолифат 20 миллион одамни кўчага олиб чиқишини билдирган.
XS
SM
MD
LG