Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:48

Қирғиз ИВВ си уюшган жиноятчиликка қарши уруш бошлади


Ички ишлар вазири Зарилбек Рисалиевнинг айтишича феврал ойининг биринчи ўн кунлигида Қирғизистонда уюшган жиноий гуруҳларнинг 34 лидери ва аъзоси қамоққа олинган.

- Бугунги кунда уларнинг жиноят қилганлари ашёвий далиллар исботланди ва ишлари судга оширилмоқда, деди вазир.

Зарилбек Рисалиев тез орада “Қирғизистон уюшган жиноий гуруҳлардан холи бўлган қизил ҳудудга айланишини” алоҳида таъкидлади.

Айни пайтда қирғиз ҳукумати милиция ходимларига қўлга олинган ҳар бир уюшган жиноий гуруҳ аъзоси ёки лидери учун тахминан 550 доллардан мукофот берилишини ваъда қилмоқда.
XS
SM
MD
LG