Линклар

Миср мухолифати бугун Қоҳирада кенг кўламли намойишлар ўтказмоқда.

Президент Ҳусни Муборакнинг истеъфога чиқмаслик ҳақидаги кечаги баёнотидан дарғазаб юз минглаблаб одам бугун Қоҳиранинг Таҳрир ва Озоди майдонларига йиғилди.

- Биринчидан¸ Ҳусни Муборакка қарата шуни айтмоқчиман, сиз легитимлигингизни йўқотиб бўлгансиз, буйруқ беришга ҳеч қандай ҳуқуқингиз ҳам қолмаган. Ҳеч кимга буйруқ беролмайсиз, ҳатто чивинга ҳам. Умар Сулаймонга келсак, у сизни нусхангиз. Икковинг бир танганинг икки томонисиз¸ дейди Таҳрир майдонига йиғилган намойишчилардан бири.

Мухолифат бугун жума номозидан сўнг 20 миллион одамни кўчага олиб чиқишини билдирган.

10 феврал кечқурун Ҳусни Муборакнинг Миср халқига мурожаатидан икки соат ўтмай, вице-президент Умар Сулаймон ҳам давлат телевидениеси орқали халққа мурожаат қиларкан, юзага келган сиёсий бўҳрон музокаралар орқали ҳал этилишини айтди ва намойишчилар талаблари бажарилишини ваъда қилди.

Давлат телевидениеси орқали қарийиб 10 дақиқалик нутқи давомида Миср вице-президенти Умар Сулаймон 17 кундан бери намойиш ўтказаётган фуқароларни тарқалиш ва ишга қайтишга чақирди.
XS
SM
MD
LG