Линклар

logo-print
Мисрда намойишлар бошланганидан 18 кун ўтиб президент Ҳусни Муборак истеъфоси эълон қилинди.

Мамлакат вице-президенти Умар Сулаймон Муборак истеъфо бергани ва мамлакатни бошқариш армия қўлига ўтди, деб баёнот берди.

Қоҳира майдонига тўпланган юз минглаб намойишчи "Миср озод!", дея Муборакнинг кетишини байрам қилмоқда.

Аввалроқ Ал-Арабия канали Муборак оиласи билан Қоҳирани тарк этгани ва Қизил денгизи соҳилидаги Шарм-аш-Шайхдаги дала ҳовлисига йўл олгани ҳақида хабар қилгади.

Бугун куннинг биринчи ярмида Миср мудофаа вазири раҳбарлиги остидаги Олий ҳарбий кенгаш ўз баёнотида мамлакат армияси президентлик сайловларининг эркин ва адолатли ўтказилишига кафил бўлишини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG