Линклар

logo-print

Ўзбекистон Эрк демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ Мисрда президент Ҳусни Муборак истеъфоси билан боғлиқ ҳодисаларга муносабат билдирар экан, "Миср, Тунисда рўй бераётган ўзгаришлар фақат араб дунёси билан чекланиб қолмайди", деб айтди.

Озодлик: Мисрда президент Ҳусни Муборакнинг кетиши билан боғлиқ ҳодисаларни кузатар экансиз кўнглингиздан нималар кечди?

Муҳаммад Содиҳ: Умуман мусулмон дунёсида, фақат араб дунёсида эмас, балки мусулмон дунёсида бир ўзгаришнинг бошлангани ҳиссиёти кечди. Зотан Тунисда, Мисрда, қолаверса араб дунёсида шу воқеалар бошланганида бу ҳис бор эди ва Муборакнинг кетиши билан бу ҳис янада кучайди. Чунки бир босқич, мусулмон дунёсида бир тарахий босқич битаяпти, тугаяпти, шекилли. Бу ўзгаришлар, бу воқеалар фақат араб дунёси билан чекланиб қолмайди, шекилли, бошқа мусулмон дунёсига ҳам секин-секин бу нарса ўта бошлайди.

Озодлик: Бу ҳодисаларнинг Ўзбекистонга ҳам таъсири бўлади, деб ўйлайсизми?

Муҳаммад Солиҳ: Тўғридан тўғри эмас, балки, нима десак бўлади, бир босқич тугаяпти.Тарихий бир босқич тугаяпти. Яъни буни лидерларнинг кучи, лидерларнинг салоҳияти ёки сиёсатлар, коньюктурал сиёсатга боғлаб бўлмайди. Бу воқеаларнинг устидаги ўзгариш жараёни бор, бу ўзгаришга мутлақо битта диктатор кучлироқ биттаси заифроқ каби субъектив факторлар таъсир қилолмайди. Бу жараённи тўхтата олмайди. Шунинг учун Ўзбекистонни ҳам, мана шу давлатлар қаторида, мана шу чор чўп ичида баҳолаш мумкин.

Ўзбекистон ҳам тўғридан тўғри таъсирланади, деган гап менинг айтаётган фикримни изоҳлай олмайди. Яъни Ўзбекистон истаса - истамаса ҳам таъсирланади. Ўзбекистон мана шу ўзгариш жараёни ичидаги давлатлардан биттаси. Ўрта Осиёдаги бошқа давлатлар ҳам, умуман мусулмон дунёси ўзгаришга бошлади деб ўйлайман.

Озодлик: Ўзгариш деганда демократик ўзгаришларни назарда тутяпсизми?

Муҳаммад Солиҳ: Демократия томон ўзгаришлар деб битта сўз билан ифодалаш жуда қийин. Аммо, бир позитив тараф ўзгариш деб буни айтиш мумкин. Чунки бутун диктаторлик режимлари ўзларини оқламади. Яъни халқлар бундан бошқа бир системага соғинч туйди.

Мана шу 30-35 йил ичида, Совет даври ҳам буни ичида, араб дунёсида ҳам айни бир шаклда, айни бир шаклда давом этди ва бу режимлар ўзини оқламади. Яъни халқларни қашшоқликка , забулликка ва халқ тарафидан орзу қилинмаган бутун нарсаларга бу олиб келди, жарни ёқасига олиб келди мана шу режимлар ва шунинг учун ҳам халқлар ўзгаришни талаб қилди ва шу ўзгариш учун жонларини ўртага қўйиб майдонга чиқаяпти.

Вазиятнинг қаерга олиб боришини ҳали биз билмаймиз. Балки мана шу тўлқинда исломий режимлар ҳам пайдо бўлиб қолиши мумкин. Буни ҳам назардан қочирмаслик керак. Чунки исломий давлат қуриш тарафдорларининг ҳам ўзига хос демократия ҳақида тушунчалари бор. Яъни уларни фикрича, "деморатия Исломда ҳам бор", деган тушунчалари бор ва буни ислотлашга уринаётганлар йўқ эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG