Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:00

Мисрда ҳаёт изига қайтмоқда


Президент Ҳусни Муборакнинг кетиши ортидан Мисрда ҳаёт маромига қайтмоқда.

Намойишлар чоғида вайрон бўлган Қоҳиранинг "Таҳрир" майдони ахлатдан тозаланмоқда.

Муборак истеъфоси билан якун топган 18 кунлик намойишлардан сўнг бугун мисрликлар иш жойларига қайтишди, бозор, дўконларда савдо-сотиқ қайта бошланди.

Айни пайтда минглаб намойишчи Қоҳиранинг "Таҳрир" майдонини ҳали ҳам тарк этмаган.

Агар мамлакатнинг ҳарбийлардан иборат янги раҳбарияти мамлакатда тезроқ демократик қонун-қоидаларни ўрнатмаса, улар намойишларни қайта бошлашга шай эканликларини айтишмоқда.

Мамлакатда намойишлар бошланганидан 18 кун ўтиб жума куни президент Ҳусни Муборакнинг истеъфоси эълон қилинди.

Ҳозир Мисрда ҳокимият фелдмаршал Муҳаммад Ҳусайн Тантавий бошлиқ ҳарбийлар қўлига ўтган.

Жума кунги кутилмаган истеъфоси ортидан президент Ҳусни Муборак Қизил Денгиз бўйида жойлашган Шарм аш-Шайх оромгоҳидаги саройида қолмоқда.

Тантавий Муборак президентлиги даврида Мудофаа вазири лавозимида ишлаган.

Кеча Мудофаа вазири раҳбарлиги остидаги Олий ҳарбий кенгаш ўз баёнотида "Миср халқаро мажбуриятларга амал қилади ва Исроил билан эришилган тинчлик битими ҳам кучда қолади", деб баёнот берди.

Вице-президент Умар Сулаймон ёки бошқа фуқаровий лавозимдаги мулозимларнинг ўз амалларида қолган-қолмаганликлари маълум эмас.
XS
SM
MD
LG