Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:23

Миср Олий ҳарбий кенгаши илк йиғинини ўтказади


Бугун Мисрда Олий ҳарбий кенгашнинг Ҳусни Муборак кетганидан кейинги илк йиғини ўтказилади.

Мажлисда ислоҳотлар сари ташланажак дастлабки қадамлар белгилаб олинади.

Айни пайтда президент Ҳусни Муборак маъмуриятида ишлаган айрим юқори мартабали амалдорларга мамлакатдан чиқмаслик буюрилган.

Улар Қоҳира ва Мисрнинг бошқа шаҳарларида намойишчиларнинг ўлдирилиши юзасидан тергов қилиниши ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши билдирилган.

Миср ҳарбийлари халқаро битимларга ҳам риоя қилишда давом этишларини билдиришган.

Ҳарбий кенгаш, шунингдек, жорий ҳукуматдан муваққат мақомда ҳокимиятни бошқариб туришини ҳам сўраган.
XS
SM
MD
LG