Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:38

Итальян аёллар Берлусконидан норози


Кеча Италиянинг 200 дан зиёд шаҳрида ҳамда бир қатор Европа давлатлари пойтахтларида хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш талаби билан оммавий акциялар бўлиб ўтди.

Италия пойтахтида ўтказилган намойишда бир неча ўн минг киши иштирок этди.

Мазкур акцияларга бош вазир Сильвио Берлускони билан боғлиқ жанжал сабаб бўлди.

Италия прокуратураси Берлусконини вояга етмаган фоҳиша хизматидан фойдаланганликда айбламоқда.

Норозилик намойиши иштирокчилари Берлусконини хотин-қизлар қадрини топтаганликда айбламоқда.

Бош вазирнинг фикрича, унга нисбатан илгари сурилган айблов ортида сиёсий сабаблар мавжуд.
XS
SM
MD
LG