Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:02

АҚШ Қозоғистонни толерантликка чақирди


АҚШ президентининг Ислом конфренцияси ташкилоти(ИКТ) даги махсус вакили Рашод Ҳусайн кеча Қозоғистон раҳбариятини мамлакатдаги диний озчиликлар аҳволига кўпроқ эътибор қаратишга чақирди.

Ҳусайннинг фикрича, диний озчиликлар ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш айниқса, жорий йил июнида ИКТнинг навбатдаги раислиги ваколатини ўз зиммасига олиши кутилаётган Қозоғистон учун муҳимдир.

АҚШ президентининг Ислом конфренцияси ташкилотидаги махсус вакили фикрича, мусулмон мамлакатларида насроний озчиликлар билан алоқаларда мавжуд ечимини кутаётган масалалар кўпдир.
XS
SM
MD
LG