Линклар

Эрон фуқаролари устидан назоратни кучайтирмоқда


Эрон бош прокуратураси қошида матбуот ва оммавий тадбирларда исломий тартиб-қоидаларни бузувчилар билан шуғулланувчи махсус бўлим очилди.

Бу ҳақда Эроннинг расмий ИРНА агентлиги хабар қилди.

Бу хабар Эрон мухолифатининг бугунга режалаштирилган акциялари арафасида эълон қилинди.

Мухолифатдаги "Яшил ҳаракат" бугун ўз президентларини истеъфо беришга мажбур қилган тунисликлар ва мисрликлар билан ҳамжиҳат эканликларини изҳор қилиш мақсадида намойиш ўтказмоқчи.

Маъмурлар бу акциялар олдидан хавфсизлик чораларини кучайтирди.

Расмий Теҳроннинг ўзи норозилик билдириб кўчага чиққан мисрликлар ва тунисликларни очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлади, бироқ мухолифатга худди шу ишни қилишга рухсат бермаяпти.
XS
SM
MD
LG