Линклар

Яманда ҳам вазият ёмон


Яман пойтахти Сана шаҳрида ҳукуматга қарши сўнгги уч кундан бери узлуксиз ўтказилаётган норозилик акциялари давомида - кеча намойишчилар билан полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Намойиш иштирокчилари сиёсий ислоҳотлар ўтказишни ва президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг истеъфосини талаб қилди.

Полиция камида 10 намойишчини қўлга олди. Намойишни тарқатишга уринган полиция бир неча кишига тўқмоқ билан тан жароҳати етказди.

Яман пойтахтида кейинги ҳафталарда ўтказилиб келаётган норозилик акциялари Миср президенти истеъфога чиқишга мажбур бўлганидан кейин кучайиб кетди.

Давлат тепасида 1978 йилдан бери қолиб келаётган президент Али Абдуллоҳ Солиҳ аввалроқ келаси президент сайловига ўз номзодини қўймасликка ваъда берган эди. Бироқ намойишчилар унинг зудлик билан истеъфо беришини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG