Линклар

Баҳрайнда кичик тўқнашувлар юз берди


Миср ва Тунисдаги исёнлардан илҳомланган баҳрайнликларнинг 14 февралга белгилаган “Ғазаб куни” олдидан Баҳрайннинг икки қишлоғида тўқнашувлар рўй берди.

Хабарларга кўра, Невидрат қишлоғида яшовчи шиалар уюштирган намойишни тарқатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланган.

Душанбага ўтар кечаси юз берган тўқнашувда камида 14 киши жароҳат олган.

Якшанба куни кечқурун Карзакан қишлоғида полиция ва намойишчилар ўртасида юзага келган қарама-қаршилик пайтида бир одам жароҳатлангани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, 14 феврал куни кечки пайт каттароқ намойиш ўтказилиши режаланган пойтахт Манамада хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Баҳрайнда кўпчиликни ташкил этган шиалар кўпдан бери ҳукмрон суннийлар томонидан камситилиб келаётганидан шикоят қилиб келади.

Аммо Манамада камдан-кам ҳолларда норозилик намойишлари ўтказилган.
XS
SM
MD
LG