Линклар

Ҳусни Муборак истеъфога чиққанидан кейин Мисрда давлат бошқарувини ўз қўлига олган Олий ҳарбий кенгаш якшанба куни парламентини тарқатиб юборгани ва мамлакат конституциясини вақтинча бекор қилганини эълон қилгач минглаб намойишчилар Қоҳиранинг Таҳрир майдонини тарк этди.

Олий ҳарбий кенгаш президентлик ва парламент сайлови ўтказилгунига қадар давлатни бошқариб туришини эълон қилди.

Олий ҳарбий кенгаш конституцияга тузатишлар киритиш учун комиссия тузилишини ҳам маълум қилди.

Мисрнинг амадаги конституцияси президент Ҳусни Муборакнинг ҳокимият тепасида қолиши ва парламент аъзоларининг аксари унинг тарафдорларидан иборат бўлишини кафолатлаган.

Миср мухолифати ва намойишчиларнинг аксари ҳарбийларининг бу чорасини қўллаб-қувватламоқда.
XS
SM
MD
LG