Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:39

Прагадаги ўзбек маҳбусининг даъво аризаси қондирилмади


Шахзод Мақсудов Прагадаги суд залида 2009 йил, октябр.
Шахзод Мақсудов Прагадаги суд залида 2009 йил, октябр.
Чехия Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон фуқароси Шахзод Мақсудов устидан чиқарилган аввалги суд қарорини ўз кучида қолдирди.

У 2008 йилда Беларус фуқаросини ўлдирганлик айби билан 13,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Мақсудов ўз ҳуқуқлари бузилгани ва адолатли судлов талаби билан аввалги суд ҳукми юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилган эди.

Унга кўра, судга барча гувоҳлар таклиф қилинмаган ва етарли далиллар тўпланмаган.

Шахзод Мақсудовнинг таъкидлашича, қотиллик содир этилган пайтда у чех полициясининг ҳориж фуқаролари ишлари бўйича бошқармаси идорасида навбатда турган.

Бироқ суд Шахзод Мақсудовнинг иддаоларига ишонмади ва у жазо муддатини тўлиқ ўтайдиган бўлди.
XS
SM
MD
LG