Линклар

logo-print

Эрон Туркия билан иқтисодий алоқаларни кенгайтирмоқчи


Туркия президенти Абдулла Гул (ч) ва Эрон раҳбари Маҳмуд Аҳмадийнажод, 14 феврал 2011 йил Теҳрон

Туркия президенти Абдулла Гул (ч) ва Эрон раҳбари Маҳмуд Аҳмадийнажод, 14 феврал 2011 йил Теҳрон

Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ўз мамлакати Туркия билан савдо алоқаларини уч баробарга кўпайтириш ҳамда ўзаро савдо алоқаларидаги барча тўсиқларни олиб ташлаш истагида эканини баён қилди.

Аҳмадийнажод бу ҳақда Теҳронда Туркия Президенти Абдулла Гул билан музокарадан кейин ўтказилган қўшма матбуот анжуманида гапирди.

14 феврал куни Эронга уч кунлик сафарини бошлаган Абдулла Гулнинг бугун Теҳронда Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG