Линклар

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича олий вакили Катерин Эштон Бош вазир Муҳаммад Ғаннучи ва ҳукуматнинг бошқа расмийлари билан учрашиш учун Тунисга борди.

Тунисни 23 йил бошқарган президент Зайн ул-Абидин бин Али ўтган ойда халқ исёни оқибатида ҳокимиятдан аҳдарилгач Тунисда муваққат ҳукумат тузилган.

Тунис ҳукумати мамлакатда демократик ўзгаришлар ясаш мақсадида иқтисодий ва сиёсий кўмак сўраб, халқаро анжуман ўтказишни режаламоқда.

Айни пайтда Италия ҳукумати сўнгги кунларда Тунисдан кемаларда келаётган қочқинлар оқимини тўхтатишда ёрдам беришга чақирди.
XS
SM
MD
LG