Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:41

Кобулда икки киши худкуш ҳужум қурбони бўлди


Афғонистон полицияси Кобулдаги савдо маркази ва меҳмонхона мажмуасининг кириш жойида худкуш шахс ўзини портлатгани оқибатида икки қўриқчи нобуд бўлганини маълум қилди.

Ички ишлар вазири Земарай Башарий Кобул шаҳар Савдо марказининг киришида қўриқчилар худкуш шахсни тўхтатган пайтда у ўзини портлатганини айтди.

Вазирга кўра, ҳужумчи бир киши бўлган.

Ундан олдин ҳужум икки шахс томонидан амалга оширилгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

28 январда ҳам Кобулдаги супермаркетда худкуш шахс ўзини портлатгани оқибатида саккиз киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG