Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:08

Ўзбекистонда Тожикистонга тегишли вагонларни талаганлар ушланди


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги маълумотида айтилишича, Ўзбекистоннинг Қудуқли станциясида Тожикистонга қарашли юк вагонларида ўғирлик қилаётган икки киши қўлга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, талончиликда айбланаётганлар Тожикистон фуқаролари Ражабали Рашидов ва Нурулло Давлатов экани аниқланган.

Улар “Роҳи оҳани Тожикистон” ширкати ходимлари бўлиб, Қудуқли станциясида республикага тегишли юк вагонларини қабул қилиш ва ўз вақтида Тожикистонга жўнатиш масалалари билан шуғулланишар эди.

Ражабали Рашидов ва Нурулло Давлатов Эрон республикасидан Тожикистонга келаётган юк вагонларидан мол ўғирлаётган пайтда Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари вакиллари томонидан қўлга олинган.

Тергов материалларида ёзилишича, қўлга олинганлар вагонлардаги юкларни ўғирлаб, юк машиналарида Тожикистонга жўнатиш билан шуғулланишган.

Айни пайтда қўлга олинганлар Тожикистон куч ишлатар тизимларига топширилган.
XS
SM
MD
LG