Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:08

Путин гапларига судда жавоб беради...?


Путиннинг мухолифатчиларга нисбатан илгари сурган иддаолари суд терговига сабаб бўлди.
Путиннинг мухолифатчиларга нисбатан илгари сурган иддаолари суд терговига сабаб бўлди.

Мухолифатчилар Путинни давлат телеканалидаги чиқишида туҳмат қилганликда айблаб, ундан 1 миллион рубл ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.

14 феврал куни Москванинг Савёлово туман суди мухолифатчиларнинг Россия Бош вазири Владимир Путин устидан берган шикоят аризаларини кўриб чиқишни бошлади.

Борис Немцов, Владимир Милов ва Владимир Рижковлар ҳукумат раҳбарини ўтган йилнинг декабрида Россия давлат телеканалларида уюштирилган “Тўғридан-тўғри мулоқти” давомида қилган баёнотлари учун жавобгарликка тортилишини талаб чиқлмоқда.

Владимир Путин мулоқот чоғида, жумладан бундай деган эди.

- Немцов, Рижков, Миловларнинг асл мақсади нима? Пул ва ҳокимият. Ўз вақтида, 90-чи йилларда улар Березовский ва қамоқда ўтирган бошқа шахслар билан миллиардлаб пулларни ўмариб кетган. Биз уларни “охурдан” узоқлаштирдик. Пуллари тугаётганга ўхшайди, яна “охурга” қўл солиб чўнтакларини тўлдириб олмоқчи. Фақат энди улар миллиардлар билан қониқмайди: улар бутун Россияни сотиб юборади,- деган эди Владмир Путин россияликлар билан тўғридан-тўғри мулоқот чоғида.

Бош вазирнинг ушбу баёнотини тухмат деб билган мухолифат етакчилари ўзларига етказилган маънавий зарар учун бир миллион рубл ва Россия телеканаллари орқали Путин баёноти юзасидан раддия билдирилиши талаби билан судга мурожаат қилди.

Озодлик мухбири билан суҳбатда Борис Немцов бош вазир Путиннинг бу гапларини қип-қизил туҳмат, дея айтади.

- Бу 100 фоиз ёлғон, туҳмат. Шу сабабли биз янги йилдан олдин даъво аризасини топширган эдик. Мана у кўриб чиқилмоқда. Айтишим жоизки, Путин ё ҳаммани ахмоқ деб билади, ёки склерозга йўлиққан: 90-чи йилларда Путин Березовский билан қалин дўст эди, мен эса улар билан олишиб келганман... Ахир унга 25 миллион доллар пул бериб, уни президентликка олиб келган айнан Березовский бўлади,- дейди Борис Немцов Озодлик мухбири билан суҳбатда.

Айни пайтда Борис Немцов Путинга Россиянинг марказий телеканалларидан бирида очиқ баҳс ўтказишга чақирди. Бунинг эвазига мухолифатчилар судга берган аризаларини қайтариб олишларини ваъда қилди.

Суд жараёнини кузатаётган ахборот нашрларидан олинган маълумотларга кўра, суд давомида Бош вазир Владимир Путин ва Россия-1 телеканали вакиллари бундай келишувдан бош тортган.

Судда Путиннинг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Елена Забралова бош вазирнинг бундай баёнот қилганидан бехабар эканини таъкидлади. Забралова бундай гапларни Владимир Путиннинг шахсий фикри сифатида талқин этилишини таъкидлаб, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясидан қатор моддаларини мисол қилиб келтирди.

Россия-1 телеканали вакили эса, Путиннинг бу сўзларини тасдиқловчи дастур видеоёзуви сақланиб қолмаган бўлиши мумкин, деди.

Мухолифатчиларни ҳимоя қилаётган адвокат Вадим Прохоров “Путин томони Немцов, Милов ва Рижковларнинг аллақандай миллиард ёки миллион, ҳатто минг доллар ўғирлангани борасида бирорта исбот-далил келтира олмаслигига ишонаман ”, дейди.

- Бош вазир бировларни ўғирликда, талон-тарожда ва ҳоказоларда айблашга қанчалик ҳақли? Суднинг чиқарадиган қароридан қатъий назар шунинг ўзи бизнинг катта ютуғимиздир. Лекин биз мамлакатимизда адолатли суд қолдиқлари сақланиб қолганига ишончимизни йўқотганимиз йўқ,- дейди адвокат Вадим Прохоров.

Суд залидан олинган сўнгги маълумотларга кўра, Владимир Милов, Борис Немцов ва Владимир Рижковлар Бош вазир Владимир Путин билан яраш битимини имзолашдан бош тортган.

2010 йилнинг 14 сентябрида мухолифат етакчилари Владимир Милов, Михаил Касьянов, Борис Немцов ва Владимир Рижковлар демократик кучлар коалициясини тузиш бўйича келишувни имзолаган. Улар парламент ва президентлик сайловларида иштирок этадиган “Халқ озодлиги партияси”ни тузишга эришдилар.
XS
SM
MD
LG