Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:23

Эрон мухолифати юришида юзлаб одам қатнашгани айтилмоқда


Эрон хавфсизлик кучлари Миср ва Тунисдаги халқ исёнларини қўллаб-қувватлаб Теҳроннинг Озодлик майдони томон юриш қилган юзлаб эронликнинг рухсат этилмаган тадбирини тўхтатди.

Норозилар Теҳроннинг Хафти-Тир майдони, Карим Хон ҳиёбони, Фирдавсий майдони ва Хофиз кўчаларига ҳам тўплангани айтилмоқда.

Озодлик мухбирларига кўра, Инқилоб майдони ва Теҳрон марказида намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар юз берган.

Оломонни тарқатиш учун хавфсизлик кучлари тўқмоқларни ишга солган ва осмонга қарата ўт очган.

Исфахон шаҳридаги юришда ҳам юзлаб одам қатнашгани хабар қилинди.

Айни пайтда Эрон мухолифати раҳбарларидан бири Ҳусайн Мусавий интернет сайти орқали ўзининг намойишчиларга қўшилишининг олдини олиш учун полиция унинг уйига ҳеч кимни ўтказмаётгани ва телефон алоқаси узиб қўйилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG