Линклар

logo-print

Хитой дунёнинг иккинчи йирик иқтисодига айланди

  • Ҳасанжон

Аҳоли нуфуси бўйича дунёда биринчи ўринда бўлган Хитой иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ҳам илдамлаб кетмоқда.

Аҳоли нуфуси бўйича дунёда биринчи ўринда бўлган Хитой иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ҳам илдамлаб кетмоқда.

Вазият шундай давом этса, келаси 15 йил ичида Хитой АҚШни ҳам ортда қолдириб дунёнинг иқтисоди энг йирик мамлакатига айланиши тахмин қилинмоқда. 14 феврал куни эълон қилинган маълумотларга кўра, 2010 йил Хитой ялпи ички маҳсулоти 5 триллион 879 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.


Айни пайтда иқтисоди бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллаб келган Японияда ўтган йил 5 триллион 474 миллиард долларга тенг ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқарилгани маълум қилинди.

Аҳолиси Хитойга нисбатан ўн баробар камроқ бўлган Япония, жон бошига ҳисоблаганда, ялпи ички маҳсулоти Хитойникидан ўн баробар каттароқ бўлиб қолмоқда. Статистик маълумотларга кўра, Японияда ялпи ички маҳсулоти жон бошига 40 минг АҚШ долларини ташкил этади.

14 феврал куни Токиода бўлиб ўтган матбуот анжуманида Япония парламенти раиси Юко Эдано, жумладан бундай деди:

- Мамлакатда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича биздан ўзишган бўлса-да, Японияда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, жон бошига ҳисоблаганда, Хитойга нисбатан ўн баробар кўп,- деди Юко Эдано.

Япония сўнгги 40 йилдан ортиқ вақт давомида иқтисоди бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллаб келаётган эди.

Бироқ 1990-йилларда Япониянинг уй-жой қурилиши соҳасида инқироз юз берди. Хитой раҳбарияти мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш мақсадида “очиқ эшиклар” сиёсатини юритди. Бу сиёсат ҳозирги кунга қадар давом этмоқда.

Истисодий ривожланишга туртки бериш мақсадида Япония ҳукумати устама фоиз миқдорини камайтиргани ва иқтисодиёт учун қўшимча маблағ ажратгани кутилган натижани бергани йўқ.

Ўтган ҳафта Халқаро валюта жамғармаси Япониянинг қарзлари ва молиявий камомад билан боғлиқ вазият “берқарор эканидан” огоҳлантирди ва бу муаммони ҳал қилиш учун зудлик билан чоралар кўришга чақирди.

Демографлар фикрича, аҳоли нуфузи камайиб бораётган шароитда бу вазифани бажариш осон кечмайди.

Айни пайтда Хитой иқтисодиёти шиддат билан ривожланмоқда. Сўнгги 20 йил давомида Хитойда ялпи ички маҳсулот ҳажми йилига ўртача 9 фоиздан кўпроққа ўсиб келди ва 2010 йилда бу кўрсаткичнинг 10 фоиздан ошиши кутилмоқда.

Шу билан бирга инфляция, бойлар ва камбағаллар ўртасида ижтимоий кескинликнинг ошиб бориши ҳамда Хитойнинг экспортга қарамлиги Пекин расмийлари олдидаги асосий муаммолар бўлиб қолмоқда.

Агар вазият шу тарзда давом этса, 2025 йилга бориб Хитой ялпи ички маҳсулоти ҳажми бўйича АҚШни ҳам ортда қолдириб, дунёнинг иқтисоди энг йирик мамлакатига айланиши тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG