Линклар

Ҳилмандда британиялик аскар ҳалок бўлди


Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида юз берган портлашдан британиялик аскар ҳалок бўлди.

Душанба куни Буюк Британия мудофаа вазирлиги Ҳилманддаги ҳарбий базада юз берган ёнғиндан икки аскар ҳалок бўлгани тўғрисида хабар қилган эди.

Дастлабки маълумотларга қараганда, бу воқеа жанггарилар ҳужуми билан боғлиқ эмас.

Кеча, шунингдек, Кобулда кучли портлаш юз берди. Қурбонлар тўғрисида маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG