Линклар

logo-print

Ироқ. Учоқдан озиқ-овқат муҳимроқ


Ироқ моливий тақчиллик туфайли АҚШдан 18 та F-16 қирувчи учоғи сотиб олишни кечиктирадиган бўлди.

Учоқ сотиб олиш тўғрисида тузилган шартномада кўрсатилган маблағни аҳолининг энг қашшоқ қатлами учун озиқ-овқат сотиб олишга сарфлашга қарор қилинди.

Ироқ ҳукумати вакили Али ал-Даббағнинг баёнотига қараганда, гап миллиард доллар устида кетмоқда.

Душанба куни Бағдодда аҳолининг норозилик намойиши бўлиб ўтди. Намойишчилар коррупцияга барҳам беришни, давлат тузилмалари фаолиятини яхшилашни талаб қилди.
XS
SM
MD
LG