Линклар

Сурия. Блог учун 5 йиллик қамоқ


Суриянинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича суди блогер талаба қизни махфий маълумотларни АҚШга беришда айблаб 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

19 яшар Тал ал-Малуҳий ўзининг интернетдаги блогида эълон қилган мақолаларида Фаластин халқига ёрдам беришни сўраб АҚШ президенти Барак Обамага мурожаат қилган.

Тал ал-Малуҳий 2009 йилдан бери ҳибсда сақланаётган эди.

АҚШ давлат департаменти талаба қизни озод қилишни талаб қилар экан, уни айғоқчиликда айблашга асос йўқ эканлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG