Линклар

Теҳрон. Намойишчилардан бири нобуд бўлди


АҚШ кеча норозилик намойишига чиққан Эрон мухолифатини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Вашингтонда қилган чиқиши чоғида Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бундай деди:

- Эрон кўчаларига чиққан кишиларнинг орзу-умидларини қўллаб-қувватлашимни аниқ ва равшан билдириб қўймоқчиман.

АҚШ давлат котиби Теҳронни ўз халқига куни кеча мисрликлар қўлга киритган эркинликларни беришга чақирди.

Кеча Эрон пойтахтида бўлиб ўтган норозилик намойишлари чоғида полиция ходимлари билан намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашув давомида бир намойишчи ўлди ва бир неча кишига тан жароҳати етди.

Эрон расмийларига кўра, намойишчиларга қарата тақиқланган "Мужоҳиддин аҳли" гуруҳи аъзолари қасддан ўқ узган.

Эрон мухолифати сайтларида ёзилишича, намойишчиларга қарата ўқни мотоциклларда келган номаълум кишилар узган.

Намойишчиларни тарқатиш учун полиция ёш оқизувчи газ қўллади.

Теҳрондан ташқари Исфахон, Шероз ва Кермоншоҳ шаҳарларида ҳам норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Намойишларни Эрон мухолифати мисрлик ва тунисликлар билан ҳамжиҳатлик рамзи сифатида уюштирди.
XS
SM
MD
LG