Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:43

Бюджет лойиҳаси Конгрессга тақдим этилди


АҚШ президенти Барак Обама Конгрессга 2012-молиявий йил бюджети лойиҳасини тақдим қилди.

Лойиҳада бюджет камомади 2011 йил бюджетига нисбатан 500 миллиард доллардан зиёдга қисқартирилиши режалаштирилган.

- Бюджет камомади билан чинакамига курашишнинг бирдан бир йўли ортиқча, хусусан, ички дастурлар, мудофаа, соғлиқни сақлашга кетадиган сарф-ҳаражатларни қисқартиришдир, деди Барак Обама Балтимор шаҳрида қилган чиқиши чоғида.

АҚШ президентига кўра, бюджетнинг лойиҳада кўрсатилган ҳажмда қабул қилиниши бюджет камомадини келаси 10 йил ичида 1 триллион долларга қисқартириш режасини амалга ошириш йўлидаги қадам бўлади.

Республикачилар лойиҳани танқид қилди. Уларнинг фикрича, бюджет камомадини қисқартириш юзасидан таклиф қилинаётган чоралар етарли эмас.
XS
SM
MD
LG