Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:12

Миср собиқ раҳбарияти банк ҳисоблари музлатилиши мумкин


АҚШ Миср янги раҳбариятининг собиқ президент Муборакнинг асосий ёрдамчиларига тегишли банк ҳисобларини музлатиб қўйиш тўғрисидаги сўровини кўриб чиқмоқда.

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар молия вазирларининг кеча кечқурун Брюсселда иш бошлаган учрашувида Мисрнинг бир қатор собиқ раҳбарларига тегишли активларни музлатиб қўйиш масаласи муҳокама қилинади.

Хабарларга қараганда, бу ҳақда президент Муборак истеъфосидан кейин давлат бошқарувини ўз қўлига олган ҳарбийлар илтимос қилган. Айнан қайси раҳбарлар устида гап кетаётгани, уларнинг орасида Муборак ва унинг оила аъзолари бор-йўқлиги аниқ эмас.

Миср ҳуқуқшунослари уюшмаси аъзолари кеча мамлакат прокуратурасига мурожаат қилиб, Муборак оиласига тегишли даромаднинг манбаларини текширишни сўради. Ҳуқуқшунослар фикрича, Муборакка тегишли мол-мулк қиймати миллиардлаб долларни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG