Линклар

Полиция ходимлари намойишчилардан узр сўради


Миср Олий ҳарбий кенгаши кеча қоҳираликларни намойишлар ва иш ташлашларни тўхтатишга даъват қилди.

Кеча яна Қоҳирадаги Таҳрир майдонига минглаб давлат хизматчилари йиғилиб иш ҳақлари оширилишини талаб қилди.

Иш ташлаган давлат хизматчиларига юзлаб полиция ходимлари ҳам қўшилди. Улар намойишчиларга ҳамжиҳатлик билдирар экан, норозилик акциялари бошланган кунларда намойишчилар ва полиция ўртасида юз берган тўқнашувлар учун собиқ ички ишлар вазирини айбладилар.

Полиция ходимларидан бири бундай деди:

- Мен ўзим оддий халқданман. Халқимни яхши кўраман. Ҳаммамиз битта жамиятда яшаймиз. Биз ҳар бирингизга хизмат қиламиз. Биз ҳеч қачон халққа нафрат билан қарамаганмиз. Золимларни Оллоҳнинг ўзи жазоласин.
XS
SM
MD
LG