Линклар

Қашқадарёда 13 киши қамалди


Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди “Жиҳодчилар” диний радикал оқимига мансубликда айбланган 13 нафар шахсни 6 йилдан 10 йилгача муддатларга озодликдан маҳрум қилди.

3 февраль куни чиқарилган бу ҳукм тўғрисида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти 14 феврал куни хабар тарқатди.

Суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий тузумига тажовуз қилиш ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатишда айбланган бу шахслар вилоятнинг Нишон туманида “Жиҳодчилар” диний радикал оқими тармоғи бўлган “Жиҳодчилар Нишон” жамоатини тузган.

Суд ҳукмида таъкидланишича, улар "Ислом давлати қуриш ғоялари билан заҳарланиб, Ўзбекистон Республикасининг бошқарув тартиби, жамоат хавфсизлиги ҳамда оила, ёшлар ва ахлоққа қарши қаратилган жиноятларни содир этиш йўлига кирганлар".

"Судланувчилар тергов органи томонидан 2010 йилнинг сентябрь ойида ҳибсга олинган, ҳибс кунига қадар Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида истиқомат қилишган. Бири имом, иккинчиси хўжалик раиси ва қолганлари маҳаллий фермер хўжаликлари раҳбарлари бўлишган", деб хабар қилди "Эзгулик".
XS
SM
MD
LG