Линклар

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон душанба куни намойишга чиққан эронликларни қўллаб-қувватлашини баён қилди.

У Эронни Мисрдан ўрнак олишга чақирди.

- Биз Эрон халқининг умуминсоний ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаймиз. Улар Мисрда кўрганимиз каби ҳуқуқлари ҳурмат қилинишига лойиқдирлар. Бу ҳуқуқ уларга туғилганларида берилган,- деди Ҳиллари Клинтон.

14 феврал куни Эроннинг қатор шаҳарларида ҳукумат таъқиқлаганига қарамай, Тунис ва Мисрдаги халқ исёнларини қўллаб минглаб эронликлар кўчага чиқди.

Теҳрондаги норозилик намойишларини тарқатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Эроннинг Форс ахборот агентлиги полиция ходимлари билан намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувда бир киши нобуд бўлгани, бир неча одам жароҳатланганини билдирди.
XS
SM
MD
LG