Линклар

logo-print
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби Николай Бордюжа минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш учун Бишкекка борди.

Бордюжанинг Қирғизистон Президенти Роза Ўтунбаева, Бош вазир Алмазбек Атамбаев, Парламент раиси Ахматбек Келдибеков, мудофаа ва хавфсизлик расмийлари билан учрашиши режаланган.

Ўтган йил Қирғизистон жанубида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида этник тўқнашувлар юз берганидан кейин Қирғизистон хавфсизлик билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келмоқда.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасининг тоғли минтақаларида исломий жанггарилар таҳдиди кучайиб бораётгани айтилади.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Қирғизистонда ўз ҳарбий базасига эга. Унинг асосий вазифаси минтақани террор таҳдидидан ҳимоя қилишдан иборат.
XS
SM
MD
LG