Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:14

Мисрда “Мусулмонлар Биродарлиги” сиёсий партия тузади


Мисрдаги "Мусулмонлар Биродарлиги” ташкилоти тамғаси
Мисрдаги "Мусулмонлар Биродарлиги” ташкилоти тамғаси
Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак ҳукумати жорий қилган таъқиқ бекор қилинганидан кейин “Мусулмонлар Биродарлиги” ташкилоти сиёсий партия тузишини эълон қилди.

“Партиялар тузиш эркинлиги ҳақидаги халқ талаби амалга ошганидан сўнг энди ташкилот сиёсий партия тузади”, дейилади “Мусулмонлар Биродарлиги”нинг интернет сайтида эълон қилинган баёнотда.

Айни пайтда давлат бошқарувини ўз назоратига олиган ҳарбийлар иш ташлаган давлат хизматчиларини ўз иш жойларига қайтишга чақирди.

Душанба куни минглаб давлат идоралари ходимлари маошлар оширилиши ва иш шароити яхшиланиши талаби билан намойиш ўтказди.

Миср Олий ҳарбий кенгаши якшанба куни конституцияни вақтинча бекор қилиб, парламентни тарқатиб юборди.

Ҳарбийлар мамлакатни олти ой ёки парламент ва президентлик сайлови ўтказилгунича бошқаришларини эълон қилдилар.
XS
SM
MD
LG