Линклар

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Эрон ҳукуматини намойишчиларга қарши куч қўллашдан тийилишга ҳамда уларнинг тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди.

Душанба куни Теҳронда ўтказилган намойишларни тарқатиш учун хавфсизлик кучлари кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эрондаги намойишчиларнинг “хоҳиш иродаси”ни қўллаб-қувватлади.

Эрон давлат телевидениеси 15 феврал куни Эрон парламенти депутатлари мухолифат раҳбарлари Мир Ҳусайн Мусавий ва Меҳди Каррубийни ўлим жазосига ҳукм этишни талаб қилгани ҳақида хабар қилди.
XS
SM
MD
LG