Линклар

Яманда ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда


Яман пойтахти Сана, 14 феврал 2011 йил

Яман пойтахти Сана, 14 феврал 2011 йил

Яман пойтахти Санада юзлаб ёшлар президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг истеъфога чиқиши талаби билан президент саройи томон юриш қилдилар.

Сана университети талабалари мамлакатни 32 йилдан бери бошқариб келаётган президент истеъфога чиқиши талаб қилиб, тўрт кундан бери намойиш ўтказмоқда.

Душанба куни Сана ва Таез шаҳарларида бўлиб ўтган намойишлар пайтида намойишчилар билан полиция кучлари ва президент тарафдорлари ўртасида юз берган тўқнашувларда бир неча одам жароҳат олгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG