Линклар

Кавказ минтақасидаги отишмада саккиз киши нобуд бўлди


Россия матбуоти Шимолий Кавказ минтақасида юз берган қуролли тўқнашувда жанггари, дея гумонланган беш нафар шахс ва милициянинг уч ходими нобуд бўлганини хабар қилди.

Тўқнашув Ставропол ўлкаси ва Қорачой-Черкес Республикаси ўртасидаги чегарада содир бўлган.

Исломий давлат қуришни мақсад қилган жанггариларнинг Қорачой-Черкес Республикасига қўшни минтақаларда ҳуружларни амалга ошириш ҳоллари камдан-кам учрайди.

Айни пайтда 15 февралга ўтар кечаси Доғистонда икки худкуш ўзини портлатгани оқибатида милициянинг икки ходими нобуд бўлди, 20дан ортиқ одам яраланди.
XS
SM
MD
LG