Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:22

Ўзбекистон фуқароси Москва вилоятида 10 йилга қамалди


23 яшар Азамат Шерматов Москва вилоятида бўлган судда “жинсий тажоввуз”, “тунаш” ва “ўғрилик” моддалари бўйича айбдор деб топилди.

Терговчиларга асосланиб “Комсомольская правда” нашрининг хабар қилишича, Шерматов бу жиноятларни 2009 йил декабр ва 2010 йил январ ойларида Москва вилоятининг Одинцово туманида содир этган.

У камида уч аёлга ҳужум қилган.

Битта ҳолатда Шерматов аёлни зўрлашдан ташқари унинг сумкасини тортиб олган.

У жабрланувчилардан жами 50 минг рубллик шахсий мулкни тортиб олган.

Азамат Шерматов 2010 йил январ ойида милицияга кўнгилли равишда келиб айбини бўйнига олган.

Шуни инобатга олган ҳолда суд уни 15 йил ўрнига 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
XS
SM
MD
LG