Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:13

Президентликка даъвогар имтиҳондан йиқилди


Қозоғистон президенти лавозимига номзодликка номзод, ишсиз Қанат Есжанов қозоқ тилидан имтиҳонни топшира олмади.

Бу ҳақда Қозоғистон президенти лавозимига даъвогарлардан имтиҳон олувчи Тил комиссияси раиси Мирзатай Жўлдасбеков 15 феврал куни хабар қилди.

48 ёшли Қанат Есжанов Қозоғистон президентлигига ўз номзодини ўзи кўрасатаётган эди. Вақтинча ишсиз Есжанов Остона шаҳрида яшайди.

Имтиҳондан йиқилган номзодликка номзод журналистларга ўзини ҳукуматга мухолиф, деб таништирган, лекин айтишича, биронта ҳам мухолиф партияга аъзо эмас.

Қозоғистон президентлигига навбатдан ташқари сайлов 3 апрелга белгиланган.
XS
SM
MD
LG