Линклар

Мисрда америкалик журналист калтакланди


АҚШдаги CBS News телеканали мухбири Миср пойтахти Қоҳирада жума куни ҳужумга учрагани тўғрисида сешанба куни хабар қилинди.

Телекомпания раҳбариятининг кечаги баёнотида айтилишича, Лара Логан Таҳрир майдонидан репортаж тайёрлаётган вақтда 200га яқин кишидан иборат оломон уни ҳамкасбларидан ажратиб ўраб олган ва калтаклаган.

Журналист аёлни ёрдамга етиб келган маҳаллий аёллар ва Миср армиясининг 20 га яқин аскари қутқариб қолган.

Шанба куни Лара Логан АҚШга қайтган ва шу кунда касалхонада даволанаяпти.
XS
SM
MD
LG