Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:02

Вашингтон икки намойишчи нобуд бўлганидан ташвишда


АҚШ Баҳрейнда норозилик намойиши иштирокчилари билан полиция ўртасида юз берган тўқнашувлар чоғида одамлар нобуд бўлганидан чуқур ташвишга тушганини изҳор қилди.

АҚШ давлат департаменти вакили Филип Кроули томонларни зўравонликдан тийилишга даъват қилди.

Кроули Баҳрейн расмийларининг икки намойишчи ўлими сабабларини ўрганиш юзасидан пухта тергов ўтказажаки тўғрисидаги баёнотини олқишлади.

Икки намойишчи нобуд бўлганидан кейин сешанба куни Баҳрейн пойтахти Манама шаҳри кўчаларига бир неча минг киши норозилик билдириб чиқди. Намойишчилар ислоҳотлар ўтказишни талаб қилди.

Баҳрейндаги намойишларга Тунис ва Мисрдаги воқеалар туртки бергани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG