Линклар

Обама халқ дардига қулоқ солишга чақирди


АҚШ президенти Барак Обама Яқин Шарқ мамлакатлари лидерларини Мисрнинг демократик ислоҳотлар ўтказишга тайёр эканлигига ишоралар бераётган янги раҳбариятидан ўрнак олишга, ўз халқига яхшироқ имкониятларга эга бўлишнинг тинч йўлларидан фойдаланишлари учун имкон беришга чақирди.

Айни пайтда АҚШ президенти мухолифатнинг душанба кунги чиқишларини куч билан бостирган Эрон раҳбариятини кескин танқид қилди ва мухолифатни эркинлик, деб курашишга ўзида куч топа олгани учун олқишлади.

Вашингтонда ўтказилган матбуот анжуманида у жумладан бундай деди:

- Минтақада барқарорликка фақатгина ёшлар ва умуман оддий кишилар ўз оилаларини боқа олишларига имкони бўлганида, муносиб иш жойига эга бўлганида, яхши билим ола билганида, яхши ҳаётга умид қила олганидагина эришиш мумкин, деб ўйлайман.
XS
SM
MD
LG