Линклар

АҚШ интернет муштарийлари учун 25 млн ажратади


АҚШ бу йил авторитар режимлар босими остида яшаётган интернет муштарийларига ёрдам учун 25 млн доллар ажратади.

Сешанба куни Вашингтонда қилган чиқиши чоғида Давлат котиби Ҳиллари Клинтон АҚШ интернетдаги баҳс-мунозараларнинг тўла ошкоралигини таъминлашга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.

Клинтон, шунингдек, Давлат департаменти ўтган ҳафтада Твиттер тармоғида форс ва араб тилларида хабар тарқата бошлаганини, бундан буён эса хитой, ҳинд ва рус тилларида ҳам твиттер хабарлари тарқатилажагини айтиб ўтди.
XS
SM
MD
LG