Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:10

Қорасув бозори касодга учради


Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси ёпиқлиги оқибатида Ўш вилояти Қорасув шаҳридаги улгуржи бозорда савдо ҳажми 70 фоизга қисқариб кетди.

Бу ҳақда Қирғизистондаги CAFMI институти тадқиқотларига таяниб АКИпресс агентлиги хабар қилди.

Қирғизистон миллий статистика қўмитаси маълумотларига қараганда, 2010 йили Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 50 фоизга қисқарган. Бундай кескин қисқаришнинг асосий сабаби қилиб Қирғизистон орқали Ўзбекистонга етказиладиган авиакеросин ҳажми қисқаргани айтилмоқда.

Агар 2009 йили Ўзбекистон Қирғизистон орқали 114,6 млн долларли керосин сотиб олган бўлса, 2010 йили бу рақам 0,2 млн долларга тушиб қолган.
XS
SM
MD
LG