Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:49

Андижон турмаси ёпилди


Бу ҳақда Фарғона ру сайтихабар қилди.

Шу пайтгача расмий номи "УЯ64/Т-1" бўлган бу муассасада сақланган тақрибан 700-800 маҳбус бошқа қамоқхоналарга этап қилинган.

Бундан буён Андижон турмаси Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Андижон вилоят Тергов изоляторига айланади ва "УЯ63/СИ-14" деган код-ном билан юритилади.

Фарғона ру сайти ўз хабарида Андижон турмасини ёпиш тўғрисидаги қарор 2005 йил, 13 май воқеаларидан кейин қабул қилинганини эслаган.

Ўшанда – 12 майдан 13 майга ўтар кечаси қуролли гуруҳ турмага ҳужум қилиб, бир неча соқчини отган, мингга яқин маҳбусни чиқариб юборган эди.

Ўзбекистон маъмурлари ҳужумни амалга оширганликда "Акрамийлар"ни айблаган эди. "Акрамийлар" эса, бу айбловни рад этар экан, ҳужумни ҳам, ундан кейин милиция ходимлари ва ҳарбийлар билан бўлган тўқнашувни ҳам пухта уюштирилган провокация, деб келади.
XS
SM
MD
LG