Линклар

logo-print

Баҳрайнда ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда


Баҳрайн пойтахти Манама марказидаги Дур майдони, 15 феврал 2011 йил

Баҳрайн пойтахти Манама марказидаги Дур майдони, 15 феврал 2011 йил

Баҳрайн расмийлари мамлакатда яна намойишлар ўтказилишига тайёргарлик кўрмоқда. АҚШ норозилик намойишларида зўравонлик ҳоллари юз берганидан “жиддий хавотир” билдирди.

Хабарларга кўра, 16 февралга ўтар кечаси минглаб намойишчилар тунни Баҳрайн пойтахти Манаманинг марказий Дур майдонида ўтказган.

Улар Тунис ва Мисрдан ўрнак олиб ўз ҳукуматларини ҳокимиятдан ағдаришга уринмоқда.

Душанба ва сешанба кунлари хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида содир бўлган тўқнашувда икки киши нобуд бўлди.

Шундан сўнг телевидение орқали халққа мурожаат қилган Баҳрайн қироли Ҳамад бин Иса ал-Ҳалифа намойишчилар орасида қурбонлар бўлгани юзасидан таъзия билдирди ва зўравонликлар бўйича пухта текширув ўтказишни ваъда қилди.

Баҳрайнда АҚШ армиясининг 5-Флоти жойлашган.

Сешанба куни АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Филип Кроули томонларни оғир-босиқ бўлишга чақирди.
XS
SM
MD
LG